ДХХ ва ИИВнинг «Қорадори» операцияси иккинчи босқичи 28,8 кг гиёҳванд модда ва 9421 та кучли таъсир этувчи дори воситаларининг мусодара қилиниши билан якунланди. Шунингдек, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар 18 та ўқотар ва 126 та совуқ қурол аниқлаб, қидирувда бўлган 53 нафар шахсни ушлади.
Ўзбекистонда гибрид автомобилларни рўйхатдан ўтказиш, шунингдек, мотоцикл ва тиркамалар учун рақам белгиларини бериш учун тўловлар камайтирилади. Мопед ва скутерларни рўйхатдан ўтказиш нархи БҲМнинг 1,5 бараварини, рақам бериш ҳам 1,5 бараварни ташкил этади.
Ўзбекистоннинг Москвадаги элчихонаси штатида биринчи котиб — ИИВ вакили лавозими жорий этилмоқда. Мақсад — Ўзбекистон фуқароларининг ҳуқуқ ва манфаатларини ўз вақтида ҳимоя қилишга кўмаклашиш ва жиноятчиликка қарши курашишда Россия ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари билан ҳамкорлик ўрнатиш.
Ички ишлар вазирлиги раҳбари автомобилларни қайта рўйхатдан ўтказиш учун аввалги 10 фоизлик БҲМ ставкасини қайтарди, бир ой олдин бу кўрсаткич 68 баробар оширилганди. Аммо оширилган рўйхатга олиш тўловлари (оддий автомобиллар учун 6,84 БҲМ ва электромобиллар учун 1,5 БҲМ) ўзгаришсиз қолди.
Шавкат Мирзиёев ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва куч тузилмалари раҳбарлари иштирокида йиғилиш ўтказди. Ички ишлар вазирлиги ва Миллий гвардияга аҳоли гавжум жойларда содир этилиши мумкин бўлган террорчилик ҳаракатларининг олдини олишга қаратилган таъсирчан чораларни кўриш вазифаси қўйилди.
Бир ярим ой давомида Ўзбекистон бўйлаб қарийб 9 млрд сўмлик пиротехника воситалари олиб қўйилди, деб хабар қилди ИИВ.
Пўлат Бобожонов истеъфосини талаб қилиб Тошкентда бир кишилик пикет уюштирган публицист ва блогер Шокир Шарипов ИИВ раҳбарига янги видео мурожаат йўллади. «15 ёшли боланинг уриб, ўлдирилганини эшитгач, изтиробга тушдингизми? Агар тушмаган бўлсангиз, ўрнингизни бошқага бўшатиб қўйинг», — деди у.
ИИВ «халқаро террорчилик ташкилотлари таъсирида» 2021 йили Сурияга бориб, у ерда жанговар тайёргарликдан ўтган икки фуқаро қўлга олиниб, Ўзбекистонга қайтарилганини маълум қилди. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган, улар «Ўзбекистонга қарши ўта оғир жиноятларни содир этганликда» айбланмоқда.
Тармоқларда эр ўз аёлини ўлдириб, 2 кун давомида машинада олиб юргани айтилган видео тарқалди. ИИВ тасвирлар аслида, фуқаро аёлининг мурдасини уйига дафн учун олиб кетаётганида суратга олинганини маълум қилди. Марҳума «чап тухумдон кистаси ёрилиши, ички қон йўқотиш»дан вафот этгани айтилмоқда.
Қашқадарёда қотиллик содир этиб, 2020 йилнинг сентябрь ойидан қидирувда бўлган шахс Тошкент вилоятида қўлга олинди. Ҳозирда ушбу шахсга нисбатан юритилган қидирув иши тугатилган.
Қашқадарёда спортчи Элбек Раҳимов ўлими юзасидан ўтказилган матбуот анжуманида спортчи қотилликда гумонланувчилардан бири билан ўзаро низода бўлгани айтилди. Гумонланувчиларнинг энг каттаси 29 ёшда, энг кичиги — 16−17 ёшли мактаб ўқувчилари. Мазкур иш бўйича суд иши барча учун очиқ тарзда ўтказилиши маълум қилинди.
2021 йилнинг дастлабки 6 ойида Ўзбекистондаги ҳар 100 минг аҳоли сонига 132 та жиноят тўғри келган. Ушбу давр мобайнидан аниқланган жиноятлар сони 2017 йилги кўрсаткичлардан икки бараварга кўп. Жиноятларнинг 34,8% аввалги йилларда содир этилиб, жорий йилда ҳисобга қўйилган.
Самарқанд вилоятида ЙПХ ходимлари томонидан қўлга олиниш чоғида вафот этган туман солиқ инспекцияси бошлиғи ўринбосарининг иши бўйича суриштирувлар давом этмоқда. Марҳумнинг қариндошлари унинг икки қўлида бармоқ излари, бўйнида ва юзида шилинган жароҳатлар борлигини айтишмоқда. Жасадни текширган шифокор эса унинг танасида жароҳатлар кўрмаганлигини, фақатгина ўнг кўз атрофида кичкина шилинган жойи бўлганлигини таъкидлади.
Тошкент вилоятида фуқарони 4500 АҚШ доллари эвазига ички ишлар тизимига жойлаштиришни ваъда қилган шахс аниқланди. У келишилган пулдан 2 500 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.
Ички ишлар органи ҳодимининг маст ҳолатда жамоат тартибини бузаётганлиги ҳақидаги видеога ИИВ муносабат билдирди. Унга кўра, ушбу ҳодисадан сўнг меъёрий буйруқ талабларини бузган ходим ўз вазифасидан четлатилди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг